ДМД КАСАЛЛИГИ: ОТА-ОНАЛАР МУТАХАССИСЛАР ЕТИШМАСЛИГИДАН НОРОЗИ
Айни дамда Дюшенн мушак дистрофияси (ДМД) касаллигига чалинган болаларнинг ота-оналари ўз муаммоларига ечим сўраб, масъулларга мурожаат қилмоқда.
Ота-оналарнинг айтишича, касаллик бўйича малакали мутахассислар етишмайди, мавжуд тиббиёт ходимларининг тажрибаси эса жиддий хавотир уйғотмоқда.
Шунингдек, улар собиқ Соғлиқни сақлаш вазири томонидан берилган ваъдалар ижросини таъминлашни талаб қилмоқда.
Энди савол: ота-оналар кўтараётган муаммоларга масъуллар қандай муносабат билдиради? Берилган ваъдалар қачон амалда бажарилади?









