Узбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркия Республикасига

37
8 фев. 2023 г.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркия Республикасига етиб бориши билан зилзила юз берган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юборди. Бугун, 8 февраль куни соат 8:00 га қадар 132 м. кв. майдонда 430 метр. куб вайроналарни тозалаш ишлари бажарилди. Натижада 9 нафар инсон турли хилдаги тан-жароҳатлари билан қутқарилди ва уларга жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 12 нафар қурбоннинг жасади вайроналар остидан олиб чиқилди.