Abdulla Oripov. Safar | Абдулла Орипов. Сафар

218
29 апр. 2019 г.

САФАР

Олиб кетмасмидим сафарга сени
Заррача имконим бўлса агарда.
Бир сен кузатмадинг вокзалда мени,
Кетмагандек бўлдим мен ҳам сафарга.

Қайтдим соғинч билан йўл босиб оғир,
Яна фақат сени изладим, эркам.
Бир сен чиқмагандинг вокзалга ахир,
Қайтмагандек эдим сафардан мен ҳам.
15.10.2014

Абдулла Орипов