Abdulla Oripov. Malak | Абдулла Орипов. Малак

173
29 апр. 2019 г.

МАЛАК

Менга барибирдир энди кўп ҳолат,
Майли сен қадримга етгин ё етма.
Бегона одамдек қарама фақат,
Мени кўрганингда бурилиб кетма.

Гўзал ёшлигингнинг менман гувоҳи,
У ёруғ кунларни фаромуш этма.
Ахир шайдоликнинг йўқдир гуноҳи,
Мени кўрганингда бурилиб кетма.

Дуосиз юрма ҳеч, ёмон кўзлар бор,
Чаманлар турфадир, қоқилиб-нетма.
Ерга кўникмаган малаксан, дилдор,
Мени кўрганингда бурилиб кетма.
17.12.2014

Абдулла Орипов