Abdulla Oripov. Parhez | Абдулла Орипов. Парҳез

175
29 апр. 2019 г.

ПАРҲЕЗ

Бир бемор касали қўзиб турган кез,
Дўхтирга борганди, буюрди парҳез.

Деди: – Камайтиринг ёғлиқ кабобни,
Конякнинг ўрнига тортинг гулобни.

Бедана шўрвадан оз-оздан ичинг,
Сомса ва нориндан тамом воз кечинг.

Бемор тушиб қолди ғалати ҳолга,
Сўнгра изоҳ берди ушбу аҳволга:

– Дўхтиржон, кўнгилни қилаберинг тўқ,
Бундай таомларни кўрганим ҳам йўқ.
23.07.2014

Абдулла Орипов