Abdulla Oripov. Talqin | Абдулла Орипов. Талқин
ТАЛҚИН
“Дунё тинчдир,
Халқлар ҳам якдил,
Метин каби мустаҳкам сафи”.
Буни фақат айтади ғофил,
Бу ўйловсиз одамнинг гапи.
“Оҳ, қанийди тинч бўлса дунё,
Ва жам бўлса халқлар мушт каби”.
Бу – ҳаётнинг сўзи мутлақо,
Бу – донишманд одамнинг гапи.
18.11.2014
Абдулла Орипов









