Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг «яшил» энергетикага ўтиш ташаббуси – амалда: Навоий вилоятида биринчи шамол турбинаси ишга тушди;
- Давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига қаратаётган эътиборнинг натижалари Қашқадарёдаги кардиология маркази мисолида;
- Халқимизнинг бошини осмонга етказаётган Янги Ўзбекистон ёшлари: жаҳоннинг 46 та олий ўқув юртига муддатидан аввал қабул қилинган мактаб ўқувчиси ҳақида.
Кўрсатувни бугун, 17 июнь куни соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.
Эртага, 18 июнь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.