Иш, иш, уй юмушлари.. Барчасига улгуриш учун одамлар доим елиб-югуради-ю, бироқ соғлигига етарлича эътибор қарата олмайди

1
22 июл. 2024 г.

Ўқиш, иш, уй юмушлари.. Барчасига улгуриш учун одамлар доим елиб-югуради-ю, бироқ соғлигига етарлича эътибор қарата олмайди. Бунинг оқибатида турли сурункали касалликлар ривожланади. Ҳафталаб шифохонада ётиб муолажа олиш учун эса кўпчилик ортиқча вақт топа олмаслиги мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан бирламчи тизимдаги кундузги стационарларнинг фаолияти такомиллаштирилиб, уларнинг иш вақти 20:00 гача узайтирилди.

Бу ерга шифо истаб келган сўнгги бемор қабул қилиниб, зарур муолажалар кўрсатилмагунича шифокор ҳам, ҳамшира ҳам оқ халатини ечиб, жавонга илишга шошилмайди. Чунки бу — тиббиёт ходимларининг олий бурчи! Хасталик зўрайганда йўқотилган ҳар дақиқа, ҳар сония эса инсон ҳаёти, саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кундузги стационарлар фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил сўз боради.