«Иснод» бадиий фильм трейлери
Давлат буюртмасига асосан “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан бугунги кунда бутун жаҳонда долзарб муаммо бўлиб турган ОИТС ва одам савдосига қарши курашиш мавзуида “Иснод” номли тўлиқ метражли бадиий фильм ишлаб чиқарилди.
Кинокартина драма жанрида суратга олиниб, унда тележурналист Жамиланинг саъй-ҳаракатлари натижасида содда қизларнинг алданиб, чет эллларга сотилиб кетаётганлиги фош этилади. Томошабин фильм қаҳрамонлари тақдирини кузатиш орқали инсонийлик, садоқат ва ҳаққонийлик каби ҳиссиётларни англайди.
Мазкур фильмнинг кенг жамоатчилик учун премьераси жорий йилнинг
10 март куни соат 17:00да Республика Киночилар уйида ва 18:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда ўтказилади. Бадиий фильм 11 мартдан эътиборан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.
Фильм режиссёри Рихсивой Мухаммаджонов ва Абдувоҳид Ганиев. Унда Дилноза Кубаева, Шоҳрух Ҳамдамов, Баҳора Арслонова, Шаҳзода Матчонова, Раъно Шодиева, Феруза Мустафоева каби таниқли ва ёш актёрлар иштирок этишган.









