Кечиккан севгим
Қўлларингдан тутиш – азалий орзум,
Ҳис-туйғуларимни пойингга сочай!
Ёнимда бўлсайдинг атиги бир зум,
Ҳаётимсан, дея бағримга босай!
Кечиккан севгим.
Жисман ёлғизмасмиз, ёлғизмиз қалбан,
Юрак талпинади фақат Сен томон!
Ифодалай олмас дардимни қалам,
Сенсизлик ёмондир, ранг-рўйим сомон.
Кечиккан севгим.
Бирга бўлмоғимиз наҳотки душвор,
Бизни айирмоққа уринар ғаним.
Қалбим саройида битта ўрин бор –
Бу менинг маликам, бу Сенсан жоним!
Кечиккан севгим.
Музаффар Муҳаммадназар шеъри. Шаҳло Хон ижросида айрим ўзгартиришлар билан ўқилди.