Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган «Хон атлас ҳафталиги» тиббиёт муассасаларида ҳам ўзгача руҳда ташкил этилмоқда

9
16 сен. 2024 г.

Хусусан, куни кеча Миллий тиббиёт марказида бўлиб ўтган байрам тадбирида муассаса ходимлари ўзбек миллий либосларининг бор тароватини намойиш этдилар.

Шунингдек, фестивал доирасида ҳамширалар ўртасида кўрик-танлов ўтказилиб, улар нафосат, гўзаллик ва зукколик бобида ўзаро беллашдилар.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали тадбир тафсилотлари билан батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.