Abdulla Oripov. Martaba | Абдулла Орипов. Мартаба

171
29 апр. 2019 г.

МАРТАБА

Икки одам гаплашарди Аркнинг олдида,
Бўяб, бежаб, кўпиртириб ҳар бир каломни.
Бири дерди: – Мангу қолар авлод қалбида,
Бош жаллоднинг ўзи сўйган менинг бобомни.

Иккинчиси сўз бошлайди: – Менинг бобом ҳам
Обрў топган амирликда – ўша замонда.
Ҳурматини келтиришган ҳатто сўнгги дам
Осишганлар оддий эмас, ипак арқонда!.
4.09.2014

Абдулла Орипов