Сариосиё туманида ДСҚ раисининг махсус штаби ташкил этилди

8
13 апр. 2021 г.

Штаб аъзолари томонидан:

Тумандаги ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 100 нафар аёлга тикув машинаси берилди;

24 нафар кам таъминланган оилаларга субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди;

355 нафар ишсиз ёшларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун 36 сотихдан ер майдони ажратилди;

Йўллар таъмирланиб, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар бартараф этилмоқда.