Шу кунларда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ташаббуси билан «маҳаллабай» ишлаш

5
22 апр. 2022 г.

Шу кунларда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ташаббуси билан «маҳаллабай» ишлаш тизими асосида жойларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Бу жараёнга пойтахтнинг малакали шифокорлари — барча йўналишлар бўйича тор соҳа мутахассислари жалб этиляпти.

Навбатдаги манзил — Шайхонтоҳур туманининг Янги Жарариқ маҳалласи. Ҳудудда яшовчилар бу ерда тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Одамлар тиббиёт аҳолига тобора яқинлашаётганидан мамнун.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.