Бугун Тошкент давлат стоматология институтида янги талабалар турар жойи биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

12
4 апр. 2023 г.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

400 ўринга мўлжалланган янги ётоқхона биносида:
замонавий ахборот технологиялари,
компьютер хоналари,
кутубхона,
wifi зоналари,
санъатга қизиқувчи ёшлар учун чолғу асбоблари, тикувчилик сирларини ўрганиш учун тикув машиналари билан жиҳозланган тўгараклар,
шу билан бирга, маиший ва дам олиш хоналари мавжуд.

Ушбу бино фойдаланишга топширилиши натижасида институт талабалари учун ётоқхоналар сони 2 тага етди. 2024 йилда яна 2 та 600 ўринли бино фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.