Огоҳ бўлинг! Бир дона снюсда 20 дона сигаретда мавжуд никотин бор

7
22 июн. 2021 г.

Тутунсиз тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига кириб келганига унчалик ҳам кўп вақт бўлмади. Аммо бозор, мини маркетларда ушбу маҳсулотни сотиш аллақачон оммалашиб улгурди. Энг ташвишланарлиси, вояга етмаганларга сотиш тақиқланган маҳсулотни истеъмол қилиш ўсмирлар орасида кўпайиб бораётганидир.

Бунга сабаб снюслар ёшларни ўзига жалб қилувчи турли ранг ва ҳушбуй ҳидли қилиб ишлаб чиқарилаётгани ҳамда болалар ота-оналари ёнгинасида ушбу маҳсулотни истеъмол қилса ҳам тутунсиз тамаки маҳсулотини пайқаш қийинлиги ҳисобланади.

Юқоридаги махсус репортажда тутунсиз тамаки маҳсулотларини юртимизда оммалашиб бораётгани, уни инсон саломатлигига бўлган салбий таъсири ҳамда снюсларни ишлаб чиқариш ва сотишни чеклаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилган.
Юртдошлар, фарзандларимизни бундай иллатлардан асрайлик!