Даврон Файзиев финал таассуротлари билан ўртоқлашди
Якунига етган футбол мавсуми турли қизиқарли ўйинлар, тарихий воқеа, рекорд ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Телекеналамиз Европанинг энг нуфузли турнирлари – УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси баҳслари, шунингдек, кўҳна қитъанинг “энг қизиқарли” ва “энг кучли” дея эътироф этиладиган Англия ҳамда Испания чемпионати матчларини эътиборингизга ҳавола этди.
2016-2017 йилги футбол байрамининг энг кульминацион нуқтаси Европа Чемпионлар лигаси финалини UZREPORT TV телеканали шарҳловчиси Даврон Файзиев ўзбек телевидениеси тарихида илк бор бевосита Кардиффдаги “Миллениум” стадионининг ўзидан шарҳлаб борди.
Ушбу видеолавҳада Даврон Файзиев финал таассуротлари билан ўртоқлашади.