Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси Буюк Британиянинг халқаро RIQAS
Яқинда Болалар миллий тиббиёт маркази лабораторияси Буюк Британиянинг халқаро RIQAS (Randox International Quality Assessment Scheme) дастури доирасида 4 йўналиш бўйича “Certificate of Participation” сертификатини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур тиббиёт муассасасида бўлиб ўтган сертификатларни топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари ҳамда марказ жамоаси қатнашди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан шу ҳақда тайёрланган махсус видеолавҳа яқин вақтларда эълон қилинади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.