Аббосбек Файзуллаев – «Истанбул Башакшехир» футболчиси
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини «Истанбул Башакшеҳир»да давом эттиради. Бу ҳақда турк клуби матбуот хизмати расман эълон қилди.
Манбага кўра, Аббос истанбулликлар билан 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. ЦСКА Файзуллаев учун бонуслар билан бирга 7,5 миллион евро олади.
Аввалроқ «Истанбул Башакшеҳир» Элдор Шомуродов билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, 21 ёшли яримҳимоячи ЦСКА сафида жами 72 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда.