Самарқанд вилоят ҳокимлиги Маданият бошқармасида 2018 йил сарҳисоби
Самарқанд вилояти Маданият бошқармасининг 2018 йил фаолияти якунлари ва 2019 йил устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят Маданият бошқармасининг бошлиғи Баҳодир Шарафов маъруза қилиб, вилоятдаги маданият ва санъат муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар ва тадбирлар хусусида тўхталиб ўтди.









