Болалар миллий тиббиёт марказида умуртқа поғонаси қийшиқлиги, яъни сколиоз касаллигидан азият

0
17 июл. 2023 г.

Болалар миллий тиббиёт марказида умуртқа поғонаси қийшиқлиги, яъни сколиоз касаллигидан азият чекаётган жажжи беморлар юқори технологик операциялар ёрдамида бепул соғломлаштирилмоқда.

Хусусан, сўнгги бир ойда 25 нафар ўғил-қиз шундай имконият туфайли оғир дарддан халос бўлди.

“Mening yurtim” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ана шу имтиёз туфайли соғлом ҳаётга қайтган болажонларнинг ота-оналари ва марказ шифокорларининг фикр-мулоҳазалари билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.