Кун ҳикмати: Билим кўзи

187
30 июн. 2016 г.

Дунё «икки эшикли сарой»га қиёс қилинади. Биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетиш масофаси бу умрдир. Кимдир ўша умр манзилида эзгу ва хайрлик ишларни қилишга улгурса, кимдир номақбул юмушлар билан шуғулланиб умргузаронлик этади. Икки дунё сир-асрори ва моҳиятини англаш ишқи бу илмдир. Шунинг учун ҳам «Билим билан маърифатнинг тутқичи, Илм ила икки дунё очқичи» дейилади. Комил инсон уч мезонга таянади. Булар таълим, тарбия, эзгу амалдир. Инсон камолотини бусиз тасаввур қилиш мушкул.