Самарқанд вилоят ИИБ томонидан 10 йил аввал бедарак йўқолган бухоролик йигит топилди
Бухоролик Фаррух Ҳотамов 17 ёшида арзимаган сабаб туфайли ўз уйидан чиқиб кетган эди. Орадан ўн йил ўтиб, Фаррух Самарқанддан топилди. Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 56 ёшли Зариф ака фарзандини ўн йилдан буён кўрмаган бўлса-да, умидини узмаган эди.