Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи сайёр қабули

65
26 ноя. 2019 г.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Зафаробод туманининг Нурафшон шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабули давомида электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш, 5 та кўп қаватли уй томини янгилаш, оқова сув тармоғи тортиш, ички йўлларни таъмирлаш масалалари кўтарилган эди. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Закрыть