Касалликни кеч аниқланаётгани – онкологиянинг долзарб муаммоси

36
10 мая. 2019 г.

Самарқандда “Хавфли ўсмаларни даволашда мультимодал ёндашув” мавзусида Ўзбекистон онкологларининг XVI илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Унда юртимиз онколог ва радиологлари билан бирга ўндан ортиқ хорижий давлатлардан юқори малакали шифокор ва олимлар, мутахассислар иштирок этди.