Руслан Нуриддинов: «Бу юртимнинг медали, ўзбегимга совға бу»

2039
16 авг. 2016 г.

Ўзбекистон делегациясига яна бир олтин медаль олиб келган оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов ўз жамоадошлари даврасида ғалабадан кейинги ҳаяжонли фикрларини билдириб ўтди. Бу видеолавҳа ижтимоий тармоқда тарқалмоқда.

«Энг қийин тўрт йил ўтди, худога шукр. Ўзбекистонимга, ҳамма-ҳаммага юртдошларимга, шу ерга тўпланганларга раҳмат.

Шу олтин медаль сизларники, ҳаммангизники. Раҳмат. Болаларга айтдим, бу юртимнинг медали, ўзбегимга совға бу», деган чемпион.