Тиббиёт маркази директорининг аҳолига мурожаати
Кўпчилик яхши эслайди. Яқин йилларгача одамларнинг тиббиётга, соҳа ходимларига бўлган ишончи кескин пасайиб кетганди. Ўз навбатида, кўплаб туғуруқхоналар таъмирга муҳтож ҳолга келганди. Ўрин-жойлар, дори-дармонлар, малакали мутахассислар етишмаслиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганди.
Бугун эса юртимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизими илғор хорижий тажриба ва мутлақо янги ёндашувлар асосида ислоҳ қилинмоқда. Соҳада ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга ошириляпти.
Бу борада келгуси йилда режалаштирилган янгиланишлар ҳақида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими Наталья Надирханова аҳолига мурожаат билан чиқди.