Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Бухорода бошланган соғломлаштириш акциясидан биринчи бўлиб вилоят марказидаги «Мурувват» интернат уйи
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Бухорода бошланган соғломлаштириш акциясидан биринчи бўлиб вилоят марказидаги «Мурувват» интернат уйи тарбияланувчилари баҳраманд бўлди.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида бу ерда парваришланаётган бир гуруҳ ўғил-қизлар юқори технологик операцияларга муҳтожлиги аниқланди.
Соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев ушбу муассаcада бўлиб, ўнга яқин бемор болаларни давлат ҳисобидан бепул операция қилиш юзасидан тизим мутасаддиларига топшириқ берди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида пойтахтдан келган етакчи мутахассислар иштирокида ана шу ўғил-қизларда давлат ҳисобидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.