Пойтахтимиздаги Инха университетида “Акушерлик ва гинекологиянинг долзарб масалалари” мавзуида IV ёшлар илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган мазкур нуфузли анжуманда вазир ўринбосари Элмира Баситханова, муассаса директори Наталья Надирханова, соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.
Шунингдек, тадбирда Россиянинг Урал она ва чақалоқларни парвариш қилиш илмий-тадқиқот институти, Д.О. Отт номидаги акушерлик, гинекология ва репродуктология илмий-тадқиқот институти, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети, Беларусь Республикаси она ва бола илмий-амалий маркази ҳамда Тожикистон соғлиқни сақлаш соҳасида дипломдан кейинги таълим институтининг ёш тадқиқотчилари ва олимлар ўз маърузалари билан қатнашяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.