Фарзандингизни my.gov.uz орқали боғчага осон жойлаштиринг

32
19 ноя. 2019 г.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор UZINFOCOM ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти мавжуд эканлиги тўғрисида эслатиб ўтади.

my.gov.uz сайтида, сиз фарзандингизни болалар боғчасига уйдан чиқмаган ҳолда тез, осон ва оддий жойлаштиришингиз мумкин.