Самарқанд япон фотосуратчиси объективида
Самарқанд шаҳрида япониялик фотосуратчи Жин Акинонинг «Лаҳзада муҳрланган ўзбек анъанаси» фотоальбоми тақдимоти бўлиб ўтди. Самарқанд минораларининг мовий гумбазлари, қуёш нурида ярқираган нақшинкор кошинлар бундан 12 йил аввал фотосуратчи объективидан ўрин олган эди.









