Халқимиз болаларни ўзгача меҳр-муҳаббат билан ардоқлайди, суяди

7
8 апр. 2025 г.

Халқимиз болаларни ўзгача меҳр-муҳаббат билан ардоқлайди, суяди. Уларнинг келажаги йўлида ҳеч нимани аямайди. Агар хасталаниб қолса борми, нафақат ота-оналар, қариндош-уруғ ва қўни-қўшнилар, ҳатто, етти ёт бегоналар ҳам ёрдамга ошиқади.

У. Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб касалликлари шифохонасида UZCARD компаниясининг ҳомийлик маблағлари ҳисобига қуриб битказилган болалар майдончасининг очилиши маросимида бунга яна бир бор амин бўлдик.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова иштирок этди ва сўзга чиқди.

Қайд этилганидек, бу ерда болалар кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Муҳими, жиҳозлар ногиронлиги бўлган болаларга мослаштирилган бўлиб, бу майдонча улар учун реабилитация маскани вазифасини ҳам ўтайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.