Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифи доирасида ҳудудда режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари

3
1 ноя. 2024 г.

Давлатимиз раҳбари Навоий вилоятига ташрифи доирасида ҳудудда режалаштирилган янги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан ҳам танишди.

Улар қаторида Навоий шаҳрида туркиялик сармоядорлар билан ҳамкорликда барпо этиладиган йирик тиббиёт мажмуаси лойиҳаси ҳам бор. Ушбу комплекс 200 ўринли замонавий шифохонадан ташқари, тиббиёт факультети, хостел, савдо мажмуаларини қамраб олади.

Лойиҳа қиймати ҳозирча 40 млн АҚШ долларига тенг бўлса, кейинчалик бу кўрсаткич 100 млн долларга етказилиши кўзда тутилган.

“Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.