Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги тегишли қарорига асосан жорий йил 1 январдан Тошкент шаҳрида

23
23 янв. 2023 г.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 сентябрдаги тегишли қарорига асосан жорий йил 1 январдан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилди. Эндиликда бола туғилиши билан тиббиёт муассасаси чақалоқ ва унинг ота-онаси ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ҳамда автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади. ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади. Тиббиёт муассасалари ушбу маълумотномани боланинг ота-онасига тақдим этади. Янги тартиб 2023 йил 1 июндан бутун республика ҳудудида жорий этилиши белгиланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.