MDR "Biwak"

Германия телеканалида Ўзбекистон экотуризм салоҳияти намойиш этилди

“MDR” телерадиокомпаниясининг “Biwak” телекўрсатувида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган ҳужжатли фильмнинг навбатдаги серияси намойиш этилди.

Германиялик томошабинларга Ўзбекистоннинг велотуризм, тоғ туризми ва ландшафт туризми салоҳияти билан танишиш имконияти берилди. Ўзбекистонга велосайёҳ сифатида келган кўрсатув муаллифлари Нурота тоғлари, Амударё ва Сирдарё бўйлаб саёҳат қилиб, мамлакат ҳақида ҳикоя қилишади.