Мамлакатимизда оториноларингология соҳасида тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда

3
7 мая. 2024 г.

Соҳани янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар давоми сифатида Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида “Оториноларингология, бош-бўйин касалликларини ташхислаш ва даволашга замонавий ёндашув” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги анжуман бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари соҳасидаги Ўзбекистоннинг етакчи олим ва мутахассислари, етакчи хорижий экспертларнинг маърузалари тингланмоқда.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада бу ҳақда батафсил маълумот берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.