Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси доирасида мамлакатимиз бўйлаб эҳтиёжманд беморларда юқори технологик операциялар ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Бу эзгу ташаббус оғир хасталиклардан дард чекиб, даволанишга имкон тополмай юрган кўплаб беморларни ҳаётга қайтармоқда. Энг муҳими, мураккаб опрециялар бепул, қолаверса, беморларнинг яшаш ҳудудида ҳамда юртимизнинг энг етакчи шифокорлари томонидан амалга ошириляпти.
Юқоридаги видеолавҳада Жиззах вилоятида ўтказилаётган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси ва унинг натижалари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.