Хитой, коронавирус: Узбекистонлик талабалар

1433
28 янв. 2020 г.

Хитойнинг коронавирус инфекцияси тарқаган Ухан шаҳрида таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг Би-би-си Ўзбек хизматига айтишларича, ҳозир университет ётоқхонасида жон сақлаяптилар.

Аммо ётоқхонадан чиқиш бутунлай тақиқлаб қўйилган.

«Карантин, деб ётоқхонамизни ҳам ёпиб қўйишди. Энди захирадаги озиқ-овқатимиз тугаса, нима қилишимизни билмай турибмиз», дейишди талабалар.