Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Кардиохирургия, трансплантология ва нейро-қон томир хирургияси

4
29 фев. 2024 г.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Кардиохирургия, трансплантология ва нейро-қон томир хирургияси мажмуасида бош мия қон томирлари ва бош миянинг мураккаб паталогияларини даволаш учун йилига 300 дан ортиқ жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

Етакчи хорижий мутахассислар билан ҳамкорлик ва қўшма операциялар эса бу турдаги касалликлар дианостикаси ва муолажасининг янги турларини йўлга қўйишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ана шундай ноёб амалиётларнинг навбатдагиси “Asahikawa Red Cross Hospital” клиникаси профессори Катсуми Такизава иштирокида ўтказилди.

«O’zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати