2 мингта жажжи хаста юрак
2 мингта жажжи хаста юрак. Уларнинг аксарияти туғма юрак нуқсони ёки юрак-қон томир хасталиги билан дунёга келган гўдаклар.
Шу кунларда юртимиз бўйлаб Президентимиз топшириғига асосан давлат бюджетидан ажратилган 64 млрд. сўм маблағ эвазига оғир дардга чалинган болажонларда юқори технологик операцияларнинг ўтказилаётгани минглаб оилалар дардига малҳам бўлишдек эзгу ва хайрли ишга айланди.
Бу эса ижтимоий давлат тамойилининг реал исботи. Тиббий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига кўрсатилаётган катта кўмак.
“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа орқали оғир дарддан халос бўлган ана шундай болажонлар ва уларнинг яқинлари таассуротлари билан танишасиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.