Пойтахтимизда “Оториноларингология ва бош-бўйин касалликларининг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

4
21 апр. 2025 г.

Унда юртимиз вакилларидан ташқари, Россия, Италия, Туркия, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатлардан етакчи соҳа олимлари ва мутахассислар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий давлатлар етакчи олим ҳамда мутахассисларининг оториноларингология, бош-бўйин касалликлари бўйича инновацион диагностика ва даволаш технологиялари, бу йўналишда олиб борилаётган тадқиқотлар, беморларни реабилитация қилишнинг илғор усулларига доир маърузалари тингланди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада шу ҳақда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.