Пойтахт ИИББ томонидан болалар учун байрам дастури ташкил этилди

13
28 авг. 2019 г.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Учтепа туман ташкилоти билан ҳамкорликда “Мехригиё” тиббий-ижтимоий маркази қарамоғидаги болалар учун байрам дастури ташкил этилди.
Дастур доирасида 50 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган болаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун пойтахтимизда жойлашган “Ашхобод” сайилгоҳига сайр уюштирилди. Сайлгоҳда болалар турли аттракцион ва кўнгилочар ўйинлардан баҳраманд бўлишди. Байрам дастури болалар ва уларнинг ота-оналарининг самимий хурсандчилигига сабаб бўлди.