Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Ўзбекистон – Германия халқаро тиббиёт форуми доирасида Германия тараққиёт банкининг (“KfW”)

6
29 мая. 2023 г.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Ўзбекистон – Германия халқаро тиббиёт форуми доирасида Германия тараққиёт банкининг (“KfW”) Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси директори Андреас Шнайдер билан учрашув ўтказди.

Мулоқот якунида юртимиздаги фтизиатрия ва пульмонология шифохоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 10 миллион доллар миқдорида грант ажратиш бўйича шартнома имзоланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.