Президент қарори ижроси амалда

8
23 авг. 2025 г.

Мўғулистондан 100 минг бош наслли қўй олиб келинмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан наслли қўй-эчкилар импорти бошланди.

Яъни, шу йилнинг 16 августида дастлабки минг бош “Баят” зотига мансуб қўй ортилган ҳаво кемаси Навоий аэропортига етиб келди.

Иккинчи босқичда 19 август куни яна минг бош Жиззах вилоятига етказилди. Октябрь ойи якунига 60 та рейсда 50 минг бош, ноябрь-декабрь ойларида 50 минг бош, жами 100 мингта қўй олиб келинади.

Тадбиркорларга ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи давлат бюджетидан қопланади. Қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати фоизлари ҳисобланмасдан тўлов таъминотисиз кечиктирилади ва кейинчалик бюджетдан қоплаб берилади. Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари йиллик 10 фоиз ставкада 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.