Хоразм вилоятининг Шовот тумани — соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий қилинаётган олис манзиллардан яна бири

4
15 июл. 2025 г.

Хоразм вилоятининг Шовот тумани — соғлиқни сақлашнинг янги модели жорий қилинаётган олис манзиллардан яна бири.
Бу ерда тажриба-синов лойиҳасига мувофиқ, амалий ишлар бошлаб юборилган. Буни тумандаги 3-сон оилавий поликлиника фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ушбу муассаса 2-тип оилавий поликлиникага айлантирилиб, қатор тор соҳа мутхассислари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Ўз навбатида, тизим тўлиқ рақамлаштирилган.

Бундай янгиланишларни Шовотдаги 11-сон оилавий поликлиникада ҳам кузатиш мумкин.

Хоразмда хизмат сафарида бўлиб турган ССВ Матбуот хизмати жамоаси томонидан ушбу жараёнлар хусусида туркум видеоматериаллар тайёрланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.