Хабар берилганидек, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

7
28 фев. 2025 г.

Унда вазирлик масъуллари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда 200 га яқин тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари қатнашди.

Бу ишбилармонларни ўйлантириб келаётган масалаларни жойида ҳал этиш имконини берди. Шу тариқа раҳбарлар ва тадбиркорларнинг ўзаро мулоқотига асосланган янги платформага асос солинди.

Муҳими, шу форматдаги мулоқотларни бундан кейин ҳам режали асосда ўтказиб боришга келишиб олинди.

ССВ Матбуот хизмати томонидан ушбу учрашув юзасидан тайёрланган видеолавҳа билан яқин вақтлар давомида танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.