Бекзод Абдураҳмонов (UZB) – Заурбек Сидаков (RUS) | Вольная борьба | 1/4 финал | Летние Олимпийские игры

187
5 авг. 2021 г.

Бекзод Абдураҳмонов (UZB) – Заурбек Сидаков (RUS) | Вольная борьба | 1/4 финал | Летние Олимпийские игры.

Токио-2020 Олимпиадасининг эркин кураш бўйича 74 ва 125 кг вазн тоифасидаги саралаш беллашувлари давом этмоқда.
Афсус, юртимиз шарафини 74 кг вазнда ҳимоя қилаётган жаҳон чемпионати совриндори, икки карра Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов 1/4 финалда икки карра жаҳон чемпиони, Европа ўйинлари ғолиби, россиялик 25 ёшли Заурбек Сидаковга 6-13 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

-74 кг вазнли эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун курашади.
Олимпиадада эркин кураш бўйича -74 кг вазн тоифасининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Улардан бирида ҳамюртимизни мағлуб этган россиялик Заурбек Сидаков ва қозоғистонлик Данияр Кайсанов тўқнаш келишди. Ушбу баҳсда Сидаковнинг қўли баланд келди ва олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди. Бу эса вакилимизга бронза медали учун ўтиш босқичида курашиш имконини тақдим қилди.

Шу тариқа эртанги дастурда Абдураҳмонов ўтиш босқичида Гвинея-Биссау вакили Мидана Аугисто билан курашади. Абдураҳмонов уни мағлуб эта олса, бронза медали учун Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади.