Тоҳир Малик билан ижодий учрашув
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Ана шу анъанага таянган ҳолда 2015 йил 23 октябрда Тошкент шаҳридаги Инҳа Университетида «Тил миллат ғурури» мавзусида таниқли Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан ижодий учрашув ташкил қилинди.









