Мамлакатимиз Хитой билан тез тиббий ёрдам, фармацевтика, кадрларни тайёрлаш ва
Мамлакатимиз Хитой билан тез тиббий ёрдам, фармацевтика, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби қатор йўналишларда фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Куни кеча икки томонлама алоқаларни хирургия ва трансплантология сооҳаларида ҳам ривожлантириш йўлида муҳим қадам қўйилди.
Хусусан, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Хитой Халқ Республикасининг «Zhejiang» тиббиёт университети 2-клиникаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.