СOVID-19 пандемиясининг дастлабки йили Ер юзи аҳолиси учун оғир синов бўлди

5
1 фев. 2023 г.

Ўшанда, энг аввало, беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва касаллик кенг тарқалишининг олдини олишга асосий эътибор қаратилгани сир эмас.

Бора-бора тиббиётда бу хавфли инфекция билан курашишнинг самарали йўллари топилиб, даволаш стандартлари такомиллаштирилди. Энг муҳими, COVID-19га қарши вакциналар яратилди.

Бироқ кўп ўтмай, коронавируснинг яна бир хавфли жиҳати маъмум бўлди. Яъни уни бошдан кечирган баъзи беморларда сон суяги, елка, тизза бўғимларининг емирилиши билан боғлиқ оғир асоратлар кузатила бошлади.

Шу боис мутахассислар юртдошларимизга COVID-19га қарши тўлиқ босқичда ва бустер дозада, албатта, эмаланишлари зарурлигини такрор-такрор эслатишмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларининг бу борадаги хулосалари билан танишасиз.

Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.